Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи ўринбосари тайинланди

    Молия 26 феврал 2021 1968

    Пазилханов Умид Алишерович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

    Умид Пазилханов 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2007 йилда Тошкент молия институти бакалаврияти, 2009 йилда ушбу университетнинг магистратурасини тамомлаган.

    Меҳнат фаолиятини 2008 йилда Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳокимлиги молия бўлими бюджет бўйича 1-тоифали иқтисодчиси сифатида бошлаган.

    2009-2011 йй. Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлимининг марказлашган таъминот ҳисобини юритиш сектори мутахассиси, 2011-2013 йй. Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий соҳани молиялаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари, 2013-2014 йй. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Мудофаа мажмуи, ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа соҳаларни молиялаштириш бошқармаси ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа соҳаларни молиялаштириш бўлими етакчи иқтисодчиси, 2014-2017 йй. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий аппарат Мудофаа мажмуи, ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа соҳаларни молиялаштириш боқармаси Ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа соҳаларни молиялаштириш бўлими бош иқтисодчиси сифатида фаолият юритган.

    Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Биринчи бўлими бошлиғи бўлган.

    Молия вазирлиги

    Ахборот хизмати