Давлат Бобонов Абу-Даби “Катта дубулға” турнирини бронза медали билан якунлади

    Спорт 28 ноябр 2021 411

    Бирлашган Араб Амирликларида поёнига етиб бораётган “Катта дубулға” турнири дзюдочиларимиз учун якунланди.

    Кечки дастурда Давлат Бобонов (-90 кг) бронза медали учун татамига чиқди. Ярим финалда россиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйган "Токио–2020" олимпиадаси совриндори бронза медали учун франциялик Франсис Дамерга қарши баҳс олиб борди. Тажриба бобида устун бўлган ҳамюртимиз беллашувни ўз фойдасига ҳал қилди ва бронза медалига сазовор бўлди. Афсуски, бугун стартга чиққан бошқа вакилларимиз медаллар учун курашни эрта тарк этишди.

    Шу тариқа терма жамоамиз Абу- Даби “Катта дубулға” турнирини 1 тадан кумуш ва бронза медаллари билан якунлади. Эслатиб ўтамиз, кечаги дастурда Ҳикматиллоҳ Тўраев -73 кг вазнда финалгача етиб борган эди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates