Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартиш киритиш масаласи кўриб чиқилди

    Молия 21 октябр 2021 554

    Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.

    Маълумки, республикамизда амалга оширилаётган янгиланишлар, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнларини изчил давом эттириш, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтириш мақсадида Президентнинг қатор фармон ва қарорлари қабул қилинган. Ўз навбатида, бу борада давлат дастурлари ҳаётга татбиқ этилган. Уларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш эса қўшимча молиялаштириш манбаларини талаб қилади.

    Шу мақсадда 2021 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари бўйича ўзгартиш киритиляпти.
    Хусусан, инвестиция дастурларига 6,0 триллион сўм, айрим муассасаларга киритилган қўшимча штат бирликларини молиялаштириш учун 1,4 триллион сўм ҳамда мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни сақлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш харажатларига 1,4 триллион сўм ажратилиши белгиланяпти.
    Шунингдек, жорий йилда коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун режалаштирилган 3,0 триллион сўм маблағ тўлиқ ишлатилганлиги туфайли қўшимча маблағ захирасини яратишга 1,3 триллион сўм ажратилади.

    Қонунда давлат-хусусий шериклиги асосида мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар бериш ҳамда болалар қамрови ортганлиги сабабли 1,1 триллион сўм қўшимча субсидия ажратиш, қолаверса, «Янги Андижон» шаҳарчасини барпо этиш ва Андижон вилоятида тадбиркорликни ривожлантиришга 1,3 триллион сўм маблағ йўналтириш назарда тутилган.
    Таъкидлаш жоизки, Қонун билан ушбу қўшимча харажатларни қоплаш манбалари ҳам белгилаб бериляпти.
    Амалга оширилиши режалаштирилаётган ана шу тадбирларнинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари тақчиллигининг тасдиқланган миқдори доирасида бўлиши ҳам назарда тутилган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
    Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates