Қарорга кўра, давлат иштирокидаги йирик корхоналарни халқаро ва маҳаллий бозорларда сотишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- 29 та давлат иштирокидаги йирик корхона устав капиталидаги акциялар пакетини (улушларни) нуфузли халқаро профессионал консультантларни жалб қилган ҳолда оммавий савдоларга чиқариш;
- 12 та давлат иштирокидаги йирик корхона устав капиталидаги акциялар пакетининг халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклифини ўтказиш.
2025 йил 1 июлгача Энергетика вазирлигининг ёқилғи етказиб беришнинг энг кам миқдори бўйича кафолати асосида халқаро бозорда иссиқлик электр станцияларининг очиқ оммавий савдоларини эълон қилади.
Бундан ташқари, 2025 йил 1 декабрга қадар 2030 йилгача давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш стратегияси ишлаб чиқилиши таъминланади.








