Давлат молиявий назорат департаменти текшируви натижалари

    Саломатлик 26 май 2020 1239

    Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан короновирус билан касалланган ва карантинга олинган фуқаролари даволанаётган соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг тиббиёт ходимларига бериладиган рағбатлантириш пулларини тўланиши Молия вазирлигининг назоратида турибди.

    Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти томонидан жорий йилнинг 15-18 май кунлари короновирус билан касалланган беморлар даволанаётган соғлиқни сақлаш муассасалари ва бу жараёнда иштирок этаётган бошқа муассасаларда ўтказилган назорат тадбирларида 32 та тиббиёт муассасаларида 932 нафар ходимларга 19,6 млрд.сўм миқдорида махсус рағбатлантириш пуллари тўлови кечиктирганлиги аниқланди.

    Масалан, Қашқадарё вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси томонидан вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига талабнома ўз вақтида бермаганлиги оқибатида, 21 нафар тиббиёт ходимларга иккинчи 14 кун иш фаолияти учун 373,6 млн.сўм рағбатлантириш пуллари ўз вақтида амалга оширилмаганлиги аниқланиб, жойида бартараф этилди.

    Ҳудди шу каби, Самарқанд вилоят Юқумли касалликлари клиник шифохонаси томонидан тиббиёт ходимларига рағбатлантириш пуллари учун талабнома юборилган бўлсада, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ўрнатилган тартибда тиббиёт ходимлар рўйхатини тасдиқлаб, маблағ ажратишга талабномани вилоят молия бош бошқармасига тақдим этилмаганлиги оқибатида 61 нафар тиббиёт ходимларига 1,2 млрд.сўм рағбатлантириш пулларини тўланишида кечикиш ҳолатлари аниқланиб, кўрилган чора-тадбирлар натижасида тўловлар тўлиқ амалга оширилиши таъминланди.

    Бундай ҳолатлар Хоразм вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига 9 та соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан 2020 йил 6 май куни ходимларга рағбатлантириш пули учун талабномалар берилган бўлсада, вилоят СЭОМ тиббиёт ходимлари рўйхати ва зарур маблағ 1,7 млрд.сўм учун талабномалар шакллантрилмаганлиги оқибатида рағбатлантириш пули учун маблағ ўз вақтида молиялаштирмаганлиги аниқланди.

    Андижон вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси масъулларитомонидан бошқа тиббиёт муассасалардан жалб этилган тиббиёт ходимларига ишлаган кунлари учун табелларни тақдим этиламаганлиги оқибатида 80 нафар тиббиёт ходимларига 1 711,7 млн.сўм рағбатлантириш пуллари ўз вақтида тўланмасдан қолган.

    Шу каби Тошкент шаҳрининг 5 та тиббиёт муассасалари ходимларининг , тиббиёт ходимларига 4 767,5 млн.сўмлик рағбатлантириш пуллари ўз вақтида тўланмаганлиги аниқланди.

    Назорат тадбирларида аниқланган ҳолатлар бартараф этилиб, тиббиёт ҳодимларига рағбатлантириш пуллари ўз вақтида тўлиқ тўланиши таъминланди - 932 кишига 19,6 млрд.сўм.

    Шунингдек, назорат тадбирларида короновирус билан касалланган ва карантинга олинган фуқаролари даволашда иштирок этмаган ходимларни рағбатлантириш пули рўйхатига асоссиз киритиш ва тўлаш ҳолатлари ҳам аниқланди. Асоссиз ва ортиқча киритилган маблағлар ўргатилган тартибда молиялаштиришдан чегириб қолинди, асоссиз тўлаб юорилган пулларни ундириш чоралари кўрилмоқда.

    2020 йилнинг 26 май ҳолатига кўра, тиббиёт ходимларига жами тўланган тўловлар миқдори 142 9 млрд. сўмни ташкил этди.