Давлат раҳбари олдида “Заковат”да қатнашиш ҳаяжонли бўлди

    “Заковат” интеллектуал ўйинининг финал баҳсида Хоразм вилоятининг “Хива Президент мактаби” жамоаси ғалаба қозонди. Шунингдек, ушбу жамоа сардори бўлган Хива шаҳридаги Президент мактабининг информатика фани ўқитувчиси Aзамат Маткаримов давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Фармонига кўра “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Aзамат Маткаримов билан ташкил этилган интервьюда жараёнлар ва унинг таассуротлари билан танишишингиз мумкин.

    “Заковат” интелектуал ўйини сиз учун янгиликми ёки олдиндан иштирок этганмисиз?

    — Илк “Заковат” интелектуал ўйинида қатнашганимга деярли 13 йил бўлди ва бу йиллар менга катта тажриба тўплашда ёрдам берди, дейишим мумкин. Бундан ташқари, Хива шаҳридаги Президент мактабида информатика фани ўқитувчиси сифатида фаолиятимни бошлаганимга бир ярим йил бўлди. Мактаб ўқувчилари жуда иқтидорли, бундай ўқувчиларга дарс бериш устозлардан алоҳида билим ва тажриба талаб этади. Ўқувчиларнинг билимини ошириш, уларни фикрлашга ўргатиш мақсадида мактабда доимий тарзда “Заковат” ўйинлари ўтказиб турамиз. Ушбу ўйинлардаги саволларни тузиш учун ҳам ўнлаб китобларни кўриб чиқиш, бир нечта саволлар ичидан энг яхшиларини танлашимга тўғри келади. Бу ўз-ўзидан менга ҳам тажриба олиб келади. Умуман олганда, Президент мактабидаги ўқитиш тизими нафақат мактаб ўқувчиларини, балки ўқитувчиларининг ҳам ўз устида ишлаб, кенгроқ тажриба оширишларига ёрдам беради.

    — “Хива Президент мактаби жамоаси таркибини тузишда нималарга эътибор берилди?

    — Биз мазкур жамоа билан 2015-йилдан буён бирга ишлаб келмоқдамиз. Aйни шу йилдан буён олий лига ўйинларида қатнашиб келганмиз ва 2017 йилда ғолибликни қўлга киритганмиз. Жамоа билан доимий тарзда интеллектуал ўйинларда биргаликда қатнашиб келганмиз. Олдиндан тажрибага эга жамоадошлар билан бир мақсад учун курашганимиз ушбу “Заковат” интелектуал ўйинидаги ғолиблигимизга туртки бўлди, деб ўйлайман.

    Ғолибликкача бўлган жараёнда энг қийин жиҳат нимада бўлди?

    — Биласизми, ғалаба бу “Иcеберг” каби, яъни бизга фақат унинг устки қисми кўринади, машаққати эса остида. Бизнинг ҳам бу ғалабагача келишимиз осон бўлмади. Финалгача бўлган ўйинда биздан саволнинг жавобини тўғри топиш билан бир қаторда иштирокчи жамоалар ичида жавоб тугмасини биринчилардан бўлиб босиш, яъни тез жавоб бериш талаб этиларди. Шу томони биз учун қийинчилик туғдириб, олдинги босқичларда жамоамиз сўнгги ўринларда бўлиб келаётганди. Бу эса финал учун бизнинг янада кучлироқ тайёрланишимизни талаб қилган жиҳат бўлди.

    Давлат раҳбари олдида интеллектуал рингда қатнашиш осон бўлмагандир?

    — Тўғрисини айтганда, бу барча иштирокчи жамоалар учун ҳаяжонли бўлди, деб ўйлайман. Президентимизнинг ўзлари кузатиб турган бу ўйин бизни янада масъулиятли бўлишга ва икки ҳисса эҳтиёткорликни ошириб, фикрни ғалабага жамлашимизга ундади. Финал биз учун кутилмаган ҳаяжон ва натижага бой бўлди. Ўйин бошланишидан олдин биз ғолиб жамоанинг автомашина билан тақдирланишини билардик. Aммо “Шуҳрат” медали билан тақдирланишимиз бизнинг ҳатто тасаввуримизга ҳам сиғмасди. Бунинг ҳаяжони ҳалигача давом этмоқда ва Президент мактабларига билдирилган ишончни маълум бир маънода оқлай олганимиздан хурсандман.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates