баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12210.60 сўм
  • 136.28 сўм
  • 10315.62 сўм

Давлат тест маркази расмий баёнот билан чиқди

Таълим 15 сентябр 2020 1834

Давлат тест маркази кеча Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган «Олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилаётган тест синовларининг дастлабки якунлари ва таҳлили» мавзусидаги матбуот анжуманидан сўнг оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда баъзи ҳолатлар бир оз нотўғри талқин қилинаётгани боис баёнот билан чиқди.

Давлат тест маркази мазкур ҳолатлар бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

1. Тест натижалари хато ҳисобланмаган.

Матбуот анжуманида тест натижалари қайта текширилиши айтиб ўтилди. Лекин бу ерда тест натижалари хато ҳисобланган, шунинг учун тест натижалари қайта текширилади деб айтилмаган.

Давлат тест марказида ҳар доим тест натижаларини бир неча бора текширилади. Жорий йилда ҳам тест натижалари қайта кўриб чиқилади ва бу мандатгача бажарилади. Бу албатта тест натижаларини тўғри текширилганига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш, қандайдир хатоликлар ўтиб кетмаганлигини текшириш, умуман олганда тест натижаларини таҳлил қилиш учун амалга оширилади.

2. Айрим абитуриентларнинг тест натижаларини эълон қилишдаги хатолик тузатилган.

11 сентябрь куни тест синовлари натижаларини эълон қилишда техник хатоликка йўл қўйилган. Тест натижаларидаги техник хатолик Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қўқон шаҳрида 10 сентябрь куни 1-сменада ўтказилган тест синовларида иштирок этган айрим абитуриентларда юзага келган.

Ҳозирда мазкур техник хатолик тузатилиб, тест натижалари хато эълон қилинган абитуриентларнинг натижалари янгиланган. Мазкур абитуриентларлар шахсий кабинетлари орқали янгиланган тест натижаларини қайта кўришлари мумкин.

3. Жавоблар варақасидаги чанг тест натижаларини хато ҳисобланишига олиб келмаган.

Тест синовлари очиқ майдонларда ўтказилгани сабабли жавоблар варақасида чанг тўпланган. Бу ҳолат натижалар ҳисобланиши кўпроқ вақт талаб этилишига сабаб бўлган. Чунки маълум миқдордаги жавоблар варақасини сканер қилгандан сўнг, сканер қурилмаларини чангдан тозалаш зарурияти юзага келган. Бу албатта натижалар куннинг охирида эълон қилинишига сабаб бўлган.

4. Абитуриентлардан қайта тест олинмайди.

2 сентябрдан 13 сентябргача бўлиб ўтган тест синовларида 90 нафар абитуриент тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлганлиги сабабли далолатнома тузилиб, тест синовларига киритилмади. Бу албатта, бошқа тест топширувчи абитуриентлар ва гуруҳ назоратчилари саломатлигини ўйлаган ҳолда Давлат комиссиясининг 2020 йил 19 июндаги 1-сон баёнига мувофиқ амалга оширилди.

Мазкур баёнга асосан, 17 сентябрь куни тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлган, тест синовларига киритилмаган абитуриентлар учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тайёрланган стадион ва хиёбонларда қўшимча тест синовлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

No date selected
September 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
Use cursor keys to navigate calendar dates