Давлат тилига эътибор ҳар соҳада муҳим

    Аккредитация соҳаси ўзига ҳос соҳа ва унга тегишли ҳужжатларда жуда кўп техник сўзлар учрайди.

    Конституцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг давлат тили — ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ҳокимият ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилиши ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши таъминланиши белгиланган.

    “Ўзбекистон аккредитация маркази” давлат корхонасида давлат тилида иш юритиш борасида қатор амалий фаолият олиб борилмоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва ушбу ҳужжатга кўра ишлаб чиқилган “2020—2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепциясини 2020—2022 йилларда амалга ошириш дастури” асос бўлмоқда.

    Марказда мунтазам равишда давлат тилида иш юритиш, ҳужжатлар айланмаси, ҳужжатларни тайёрлаш, мурожаатчиларга жавоб қайтариш, буйруқ, йўриқнома ва бошқа ҳужжатларни давлат тилида юритиш бўйича мунозаралар ўтказилиб, бу борада учраётган муаммолар муҳокама қилиняпти. Зотан, аккредитация соҳаси ўзига ҳос соҳа ва унга тегишли ҳужжатларда жуда кўп техник сўзлар учрайди. Уларнинг ўзбек тилидаги муқобили эса ҳар доим ҳам мавжуд эмас. Шу боис, ҳужжатлардаги аниқликка эътибор қаратиш ва шу билан бирга давлат тилига риоя қилиш ўта муҳим.

    Марказда раҳбар ва маъсул лавозимларни эгаллаб турганлар учун давлат тилини билиш ва унда бемалол иш юрита олиш талаби қўйилган. Шу мақсадда Марказнинг бир неча ходимлари Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асослари ва малака ошириш марказида таҳсил олдилар ва маҳсус сертификатга эга бўлдилар.

    “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДКда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 61-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича ҳам зарур ишлар олиб борилмоқда. Унга кўра Марказнинг барча меъёрий ҳужжатлари ўзбек-лотин имлосида тайёрланиб келинмоқда.

    “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДК матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates