баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Давлат ва жамият бошқарувида етакчи аёлларнинг ўрни

    Мамлакатимиз хотин-қизларни камситишнинг ҳар қандай шаклларидан ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ҳимоя қилишни назарда тутувчи барча асосий халқаро ҳужжатларга қўшилган.

    2021 йил 23 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева бошчилигида Ўзбекистон етакчи аёллари ва БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Г.Вали иштирокида “Давлат ва жамият бошқарувида етакчи аёлларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар масъуллари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, шунингдек, БМТ вакиллари иштирок этди. Давра суҳбатини Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва БМТ Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ижрочи директори Гада Вали табрик сўзи билан очди.

    Сенат Раиси Ўзбекистонда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий ҳаётидаги ролини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни тилга олиб, мамлакатимиз хотин-қизларни камситишнинг ҳар қандай шаклларидан ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ҳимоя қилишни назарда тутувчи барча асосий халқаро ҳужжатларга қўшилганини, Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинганини таъкидлади.

    БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Г.Вали Ўзбекистонда бу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди. БМТнинг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг 2021–2025 йилларга мўлжалланган стратегиясига ҳамда Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизлар ҳуқуқлари, ҳамда имкониятларини кенгайтириш стратегиясига мувофиқ мазкур БМТ Бошқармаси томонидан аъзо давлатларга кўрсатилаётган норматив, техник ва таҳлилий кўмак ҳам хотин-қизларнинг манфаатларига қаратилганлигини таъкидлади.

    Тадбир давомида БМТнинг Хотин-қизларни камситишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияси талаблари бажарилишини тарғиб қилишда хотин-қизлар ҳуқуқларини кенгайтиришда парламентнинг ўрни, шунингдек, уларни ҳимоя қилиш, ҳуқуқ ва имкониятларини яхшилаш, хавфсизлигини таъминлаш, соғлиғини сақлаш ва иқтисодий ҳолатини ўзгартириш бўйича самарали стратегиялар, гендер жиҳатлари бўйича ёндашувлар ва ечимлар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди.

    Шунингдек, гендер тенглик, уюшган жиноятчилик, коррупция ва терроризмга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатлар, бу борада Ўзбекистондаги барча ҳокимият тузилмаларидаги етакчи аёлларга кўмаклашиш юзасидан фикр ва тажриба алмашилди.

    Бундан ташқари, сўзга чиққанлар амалдаги ҳамкорлик дастурлари ҳамда наркотик моддалар, жиноятчилик, терроризм ва коррупцияга қарши курашиш муаммоларини ҳал қилишга жалб қилинган давлат органларида хотин-қизлар вакилларини кўпайтириш бўйича Ўзбекистоннинг янги стратегиясига гендер масалалар киритилганлигини қайд этди.

    Мунозараларда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, уюшган жиноятчилик, коррупция ва терроризмга қарши курашиш бўйича умумий мақсадларга эришиш учун ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

     Ўзбекистон Республикаси
    Олий Мажлиси Сенатининг
    ахборот хизмати.

     

     

    No date selected
    January 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates