Давлат хизматлари агентлиги барча учун шаффоф тизим

    Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасида 2021 йил 6 ойлик якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

    Матбуот анжуманида давлат хизматлари агентлиги тизимидаги янгиликлар ва ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиб келаётган ОАВ ходимлари, журналист ва блогерлар иштирок этдилар.

    Тадбирда таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 144 минг 942 та турли йўналишларда давлат хизматлари кўрсатилган. Жами хизматларнинг 140 минг 361 таси давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилган бўлса, 4 580 таси электрон тартибда кўрсатилган хизматлардир. Чекка ҳудудларга бориб сайёр тартибда кўрсатилган давлат хизматлари эса 2 339 тани ташкил этди.

    Шунингдек, туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари томонидан 10 минг 239 та туғилганлик, 3 минг 41 та никоҳ қайд этилганлиги, 668 та ажрашганлик ҳамда 1 927 та ўлим ҳақида гувоҳномалар берилди.

    Давлат хизматлари агентлиги томонидан жорий йил 1 июндан бошлаб, давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига мувофиқ, фуқаролардан турли маълумотномалар сўраш амалиётига чек қўйилмоқда. Фармон билан, аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни тубдан қисқартириб, 18 турдаги ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиш бекор қилинди. Эндиликда, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан сўраш бекор қилинган маълумотлар автоматлаштирилган тизимидан мустақил равишда олинади.

    Бироқ шунга қарамай, давлат ташкилотлари томонидан фуқароларни овора қилаётган, фармон талабларини қўпол равишда бузаётган ташкилотлар ҳанузгача учраб турибди. Бошқарма мутахассислари томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида 1 752 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Хусусан, 1 632 та ҳолатда давлат хизматлари кўрсатиш муддатлари бузилган, 2 та ҳолатда тўғридан-тўғри давлат хизматлари кўрсатилган, 106 ҳолатда мурожаатлар асоссиз рад этилган. Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича ваколатли идораларнинг раҳбарлари номига 45 та тақдимномалар киритилган ва 12 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилган, шунингдек қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ҳақида 165 та огоҳномалар киритилди, деб хабар беради ДХА Сирдарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates