Давлат хизматлари маркази ходимлари боғчада хизмат кўрсатди

    Ижтимоий ҳаёт 22 июн 2021 344

    Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари томонидан марказдан олисда жойлашган ҳудудларда «Сайёр хизмат» тадбирлари мунтазам ўтказиб борилади. Унда марказга келиш учун вақт ажрата олмаётгани ёки узоқ ҳудудда яшагани боис, хизматдан фойдаланишга имкон тополмаётган фуқаролар мурожаатига ижобий ечим топилади.

    Бундан ташқари, Давлат хизматлари агентлиги, Олий таълим вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандумлари ижроси бўйича Наманган вилоятидаги олий таълим муассасалари, мактаб ва академик лицейлар, коллеж-техникумлар, касб-ҳунар мактаблари, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотларида тушунтириш-тарғибот тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

    Жумладан, Наманган туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан туманнинг «Урганжи» маҳалла фуқаролар йиғинида 18-сонли мактабгача таълим ташкилотида фаолият юритаётган ходимлар ҳамда тарбияланаётган болажонларнинг ота-оналарига давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган хизматлардан онлайн тарзда фойдаланиш бўйича йўл-йўриқлар берилди. Шундан сўнг, фарзандини боғчага жойлаштириш ҳаракатида юрган ота-оналарга «Болаларни мактабгача таълим муассасасига жойлаш учун ариза юбориш» давлат хизмати бўйича 20 дан ортиқ сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

    Маълумот учун, жорий йилнинг май-июнь ойларида туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан 42 та мактабгача таълим ташкилоти, 65 та умумтаълим мактабида ҳамда 22 та коллеж ва лицейда тушунтириш-тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Буларда 5300 нафардан ортиқ фуқаролар қамраб олинди. Шулардан 185 нафар фуқарога сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

    Фозилжон ЖЎРАБОЕВ,
    ДХА Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates