Давлат хизматлари марказлари фаолиятидан аҳоли розими?

    “PricyewaterhouseCoopers” халқаро компаниялар тармоғи томонидан Давлат хизматлари марказлари фаолияти ўрганилди.

    Хусусан, Адлия вазирлиги, Европа иитифоқи ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари кўрсатишни яхшилаш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида “PricyewaterhouseCoopers” халқаро компаниялар тармоғи томонидан Давлат хизматлари марказлари фаолияти ўрганилди.

    “PricyewaterhouseCoopers” (PwC) консалтинг ва аудит соҳасида хизмат кўрсатувчи компаниядан бири бўлиб, 160 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият кўрсатиб келади.

    Компаниянинг бош қароргоҳи Лондонда жойлашган ва бугунги кунда дунёдаги энг йирик тўртта аудиторлик компанияларидан бири ҳисобланади.

    Ўрганиш суҳбатлар, аноним сўровлар ва “сирли мижоз” мурожаатлари шаклида ўтказилиб, унга Давлат хизматлари марказларининг 100 дан ортиқ ходимлари ҳамда 200 га яқин респондентлар жалб этилди.

    Олинган натижаларга кўра 81 фоиз фойдаланувчилар Давлат хизматлари марказлари ходимларининг сифатли хизмат кўрсатишларига гувоҳ бўлганликларини, аксарият “сирли мижоз”лар эса навбат кутмасдан дарҳол маслаҳат олганликларини билдириб ўтганлар.

    Кутишга тўғри келган ҳолатлар узоғи билан 15 дақиқани ташкил этганлиги қайд этилган.

    Фуқароларнинг катта қисми, яъни 90 фоизи кўрсатилаётган хизматлардан қониқиш ҳосил қилиб, фаолиятни аъло баҳолар билан баҳолашган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates