Давлат хизматлари марказларида "Права" алмаштиришдан келиб тушган тўловлардан Адлия фойда кўрадими?

    Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бу саволга ойдинлик киритди.

    Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш бўйича давлат хизмати 2018 йилнинг июнь ойидан буён Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилмоқда. Ушбу хизмат Президент маслаҳатчиси томонидан тасдиқланган вақтинчалик регламент асосида кўрсатилмоқда.

    Таъкидлаш жоиз, ушбу хизматлар учун ундирилган тўловлар Адлия вазирлиги жамғармасига йўналтирилмайди.

    Хўш, нима учун бу хизмат ДХМлар орқали текинга кўрсатилмоқда?

    2018 йилнинг 4 апрелида Президент ҳузурида ўтказилган йиғилишда ички ишлар органлари томонидан права алмаштириш хизмати суст равишда кўрсатилаётганлиги танқид қилиниб, ушбу жараёнга ёрдам сифатида ДХМларни қўшиш масаласи таклиф қилинган.

    Жумладан, амалиёт таҳлили шуни кўрсатганки, 2018 йилда республикадаги мавжуд жами 49 та автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларида эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари алмаштирилган.

    Мазкур бўлинмаларда янги шаклдаги пластик ҳайдовчилик гувоҳномаларини тайёрлаш учун жами 100 та махсус аппарат ўрнатилган эди.

    Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, биргина 2007 – 2017 йиллар давомида тегишли гувоҳномаларни қўлга киритган ҳайдовчилар сони қарийб 3,5 миллион нафарни ташкил этмоқда (собиқ совет тузуми даври ҳамда мустақиллик йилларидан бошлаб 2007 йилга қадар тақдим этилган эски шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари сони ҳақида эса, аниқ маълумот мавжуд эмас).

    Таъкидлаш жоизки, юқоридаги 49 та бўлинма (ҳар бир вилоятда ўртача 3-4 тадан бўлинма мавжуд) 2019–2021 йилларда ўртача 6 млн. нафар ҳайдовчиларнинг гувоҳномаларини алмаштириша олиш қувватига эга эмас.

    Жумладан, тахминий ҳисоб-китобларга қараганда, ҳар бир бўлинма томонидан 2019–2021 йиллар давомида йилига 100 минг нафар, кунига эса, 120-130 нафардан ҳайдовчининг ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш талаб этилмоқда.

    Ваҳоланки, мазкур бўлинмалар аҳолига бу турдаги давлат хизматини кўрсата олиш қуввати 25-30 нафар ҳайдовчигагина тўғри келади, холос.

    Табиийки, мазкур ҳолатда гувоҳномаларни алмаштириш бўлинмаларида фуқароларнинг узоқ вақт навбатда туришлари, уларга ноқулайликлар вужудга келиши, оқибатда коррупция ва бошқа шу каби қонунбузилиши ҳолатлари юзага келиши мумкин.

    Хорижий тажриба таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Москва шаҳрида Аҳолига кўп функцияли давлат хизматларини кўрсатувчи “Менинг ҳужжатларим” марказларида 2016 йилдан эътиборан юқоридаги давлат хизмати апробация тарзида 2016 йилдан, 2018 йилнинг 1 февралидан эса, тўлиқ жорий қилинган.

    Ушбу лойиҳанинг апробацияси доирасида биргина Москва шаҳрида 70 мингдан ортиқ аҳолига бундай хизматлар кўрсатилган.
    Бу каби амалиёт шунингдек, қўшни Қозоғистон Республикаси ҳамда МДҲ нинг қатор мамлакатларида аллақачон жорий этиб бўлинган.

    Шунга кўра, аҳоли учун давлат хизматлари кўрсатилишида янада қулайликлар яратиш, бунда коррупцион омиллар шаклланишини ва бюрократия ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришга доир давлат хизматини Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиш амалиётини жорий қилиш таклиф этилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates