Давлат хизматларидан ID-карта ёрдамида фойдаланиш мумкин бўлади

    Рақамлаштириш 22 сентябр 2020 1396

    Ўзбекистон Республикаси фуқаролари идентификация ID-карталарини алмаштириш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, янги туғилган болага идентификация ID-карталари мажбурий берилмасдан, унинг туғилиши ФҲДЁ органи томонидан қайд этилиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома тақдим қилинганидан сўнг ота-онаси, васийлари (ҳомийлари) ихтиёрига кўра расмийлаштирилиши мумкин бўлади.

    Ўзбекистон Республикаси фуқаролари биометрик паспортлари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс ва чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномаларини идентификация ID-карталарига алмаштириш:

    биринчи босқичда 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида 16 ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра;

    иккинчи босқичда 2023 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.

    🆔-карта эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилади.

    Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates