"Давлатимиз раҳбари билан учрашув эртанги кунга янада ишонч ва куч берди"

    Президентимиз билан учрашувнинг бахтли лаҳзаларида кўз ўнгимда сўнгги йиллардаги таълим ва фанга берилаётган эътибор гавдаланди.

    Жорий йилнинг 19 октябрь куни Президентимиз пойтахтимизнинг Талабалар шаҳарчасида барпо этилган Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркини бориб кўрган эди.

    Давлатимиз раҳбари шу куни талабалар ва ёш олимлар билан суҳбатлашди. Президентимизга энергетикани ривожлантириш билан боғлиқ қатор ғояларини айтган техника фанлар доктори, профессор, ТошДТУ "Электр машиналари" кафедраси мудири Олимжон Тоиров ушбу учрашув таассуротлари ҳақида мулоҳазаларини шундай баён этди:

    "Президентимиз билан учрашувнинг бахтли лаҳзаларида кўз ўнгимда сўнгги йиллардаги таълим ва фанга берилаётган эътибор гавдаланди.

    Илм билан шуғулланаётган докторантларга, ёш тадқиқотчи олимларга совға тариқасида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида тақдим этилган янги хонадонлар, илмий даражага эга илмий ходимлар, фан номзоди ва фан докторларга 30 фоиздан 60 фоизгача устама ҳақлари белгилаб берилгани ана шу эътибордан далолатдир. Шунингдек илмий-ходимлар ва профессор-ўқитувчиларнинг ойлик-маошларининг сўнгги 5 йил ичида 3 баравар миқдоргача ошиши ва ниҳоят Тошкент давлат техника университети ҳамда Ўзбекистон миллий университетининг ёш тадқиқотчи олимлари, профессор-ўқитувчилари учун имтиёзли кредит асосида 216 хонадондан иборат 6 та 9 қаватли уйларнинг қурилиши, профессор ўқитувчиларнинг уй-жой билан таъминланиши, мазкур уйларнинг икки ёки уч нафардан ортиқ фарзанди билан узоқ вақтлар давомида ижарада яшаб келаётган ўқитувчиларга ажратилиши бошқа ҳамкасбларим қатори мени ҳам бахтиёр этди. Бу каби эътибор ёш тадқиқотчилар ва илм аҳли учун эркин ижод қилиш имкониятини яратиб, уй-жой масаласи ва молиявий муаммони ўйламасдан илм-фанга, таълим ва тарбияга кўпроқ вақт ажратишига замин яратади.

    Талабалар шаҳарчасида қад ростлаган замонавий инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопарки биз учун кутилмаган совға бўлди. Мазкур иншоотнинг очилиши иқтидорли талабалар, профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар учун таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш занжирини мустаҳкамловчи омил, мазкур учбурчак интеграциясини ҳаракатга келтирувчи механизм ҳисобланади. Бу эса жамиятга келажакда салоҳиятли, билимли кадрларни тайёрлаш имконини беради. Техника соҳасида фаолият олиб борадиган кадрларни тайёрлашда амалиётнинг ўрни жуда катта ҳисобланади. Мазкур технопарк эса иқтидорли ёшларни бирлаштиради. Бўлажак мутахассис ҳар бир жараённи ўз кўзи билан кўриб, қурилма механизмларни қўли билан ушлаб, ишлатиб кўриш орқали кучли мутахассис бўлиб шаклланади, уларда янги ғоялар пайдо бўлади. Ушбу ғояларни стартап лойиҳаларига айлантириш ва ишлаб чиқаришга янги маҳсулот сифатида жорий этиш имкони яратилади. Бунинг натижасида иқтидорли ёш талабалар даромад ола бошлаши мумкин бўлади.

    Мазкур иншоотнинг очилишига ташриф буюрган Президентимиз билан учрашув зиммамга катта масъулият юклади. Мен Ўзбекистонимиз энергетикасини ривожлантириш билан боғлиқ қатор ўйлаб юрган таклифларимни айтар эканман, юртбошимизнинг таклифларимни эътибор билан тинглаб маъқуллаганларини ва лойиҳамни қўллаб қувватлашларини ўткир нигоҳлари ва самимий сўзларидан англадим. Бу менга эртанги кунга янада ишонч ва куч берди", деди Олимжон Тоиров.

    Назокат Абдуқундузова,
    Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Ахборот хизмати раҳбари.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates