Давлатимиз раҳбари раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш бошланди

    Барча ҳудудлар қатори Қорақалпоғистонда ҳам иқтисодиётни тез ўстиришга замин туғдирадиган драйвер йўналишларда инвестиция, иш ўрни, экспортни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

    Ўтган даврда Қорақалпоғистонда 1,4 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция эвазига 150 та лойиҳа ишга тушди. Тадбиркорлар 12 мингдан 25 мингга, тижорат майдонлари 1,5 миллион квадрат метрга кўпайиб, 212 минг одам доимий ишга жойлашди.

    Қорақалпоғистонда бизнес ва инвестиция учун қулай муҳит, даромад топиш учун янги-янги имкониятлар пайдо бўлди.

    Масалан, фаолиятини микро-лойиҳадан бошлаган 13 минг тадбиркор кичик бизнесга, яна 351 таси ўрта бизнесга ўтди. Йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан юқори тадбиркорлар 43 тага етди.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates