Давлатободда гидропоника усулида қулупнай етиштирилмоқда

    Икки ҳафтада пишадиган полиз неъмати ҳақида эшитганмисиз? Унда Наманган шаҳрининг Давлатобод туманига келинг.

    Ўрта Ровустон маҳалла фуқаролар йиғини, "Курмак" кўчасида яшовчи Ривожиддин ва Ғиёсиддин Нуриддиновлар 35 сотихли иссиқхонасида гидропоника усулида 15 кунда тайёр бўладиган қулупнайлар етиштиришмоқда.

    Мазкур МФЙ раиси Илҳомжон Усмонов ўзини-ўзи банд этган ишбилармон кишилар фаолиятини ўрганиш мақсадида улар билан суҳбатлашиб, тажрибалари ва режаларига қизиқди.

    Қиш фаслининг совуқ ҳавосига қарамай, кечаю кундуз тинмай меҳнат қилиб, экинларини парваришлаган қаҳрамонлар аҳоли эҳтиёжи учун эндиликда деҳқон бозори ва дўконларга қулупнай етказиб бериш ниятида.

    Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ёзишича, туманнинг бошқа ҳудудларидаги тадбиркорлар томонидан ҳам бундай усулда картошка, помидор, бодринг ва ҳаттоки қовун маҳсулотларини етиштириш кўзда тутилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates