Деҳлида анъанавий ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига бағишланган кўргазма очилди

    Маданият 3 феврал 2023 715

    Деҳлида «Бухоро: Ипак йўли бўйлаб саёҳат» номли анъанавий ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига бағишланган кўргазма очилди.

    Ҳиндистон Тўқимачилик вазирлиги ҳузуридаги Миллий ҳунармандчилик музейида «Бухоро: Ипак йўли бўйлаб саёҳат» номли анъанавий ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига бағишланган кўргазма ўз ишини бошлади.

    Мазкур кўргазмада Ўзбекистон ва Марказий Осиё ҳунармандлари томонидан яратилган сўзана, гиламлар, дўппи, миллий кийимлар намуналари ва бошқа турфа хил матолар намойиш этиляпти. Шунингдек, Бухоро, Самарқанд, Хива ва бошқа шаҳарлар манзаралари, миллий кийим-кечаклар, тақинчоқлар намуналари акс эттирилган суратлар ҳам экспонатлар орасидан жой олган.

    Ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари намойиши Ҳиндистон Миллий ҳунармандчилик музейи билан ҳамкорликда «Shades of India» компанияси раҳбари, хусусий коллекционер Давид Хаузго ва унинг рафиқаси Мандип Хаузго ташаббуси билан ташкил этилган.

    Кўргазманинг очилиш маросимида мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳатов, Деҳли шаҳридаги хорижий давлатлар элчихоналари вакиллари, санъатшунослар, ўзбек маданияти ва санъати ихлосмандлари иштирок этди.

    «Бухоро: Ипак йўли бўйлаб саёҳат» кўргазмаси 15 февралга қадар давом этади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Давид Хаузго, «Shades of India» компанияси раҳбари, хусусий коллекционер:

    — Яқинда Париж шаҳридаги Лувр музейида ва Араб дунёси институтида Ўзбекистон тарихи ва маданиятига бағишлаб очилган мислсиз кўргазмалардан илҳомланиб, Деҳли шаҳрида ўз хусусий коллекциямдан фойдаланган ҳолда ушбу мўъжаз кўргазмани ташкил этишга қарор қилдим.

    Ўзбек халқининг ниҳоятда бой маданияти, тўқимачилик анъаналари ва намуналари Ҳиндистонда янада фаол тарғиб этилишга лойиқ, деб ҳисоблайман. Мазкур кўргазма икки ҳафта давомида халқлар ўртасидаги маданий яқинлик ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    Иша Жоши, «Shades of India» компанияси ходими:

    — Гўзал Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари асрлар давомида жаҳон маданияти ва санъатининг маркази бўлиб келган. Бошқача қилиб айтганда бу борада мазкур шаҳарларни «Осиё Венецияси» деб аташ мумкин. Ўзбекистоннинг бой тарихи барча соҳалар қаторида тўқимачилик йўналишига ҳам улкан таъсир ўтказган.

    Ушбу ранг-баранг ва турфа хил санъат асарлари халқларимиз маданияти ва қадриятларининг бир бирига нақадар яқинлиги ва ўтган узоқ йиллар давомида Буюк ипак йўли бўйлаб бир бирига кўрсатган таъсирини яққол ифодалайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates