Деҳқонободда лойиҳа қиймати 54 млрд сўм бўлган сув омбори қурилмоқда

    Мамлакатимизда 13 феврал 2021 1578

    Деҳқонобод ҳокими Зоир Алиқулов туманда янги қурилаётган сув омбори қурилишини кўздан кечирди, деб ёзади ҳокимлик ахборот хизмати.

    Хабарга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 декабрдаги қарорига асосан, ушбу сув омборининг фойдаланиш ҳажмини ошириш ишлари 2017 йилги манзилли дастурга киритилган. Шу асосда тендер савдолари ўтказилиб, унда ғолиб деб топилган «Яккабоғ қўрғони» корхонаси қурилиш ишларини бажармоқда.

    240 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган сув омбори ҳудудида узунлиги 850 метр, баландлиги 36,2 метр ҳажмдаги сув тўғони қуриш, таъмирлаш, кўприк барпо этиш ва бошқа ишлар амалга оширилмоқда.

    Тумандаги мазкур сув омбори 1976—1982 йилларда қуриб битказилган бўлиб, 2017—2019 йилларда 22 миллиард сўмлик қурилиш-тиклаш ишлари бажарилган. 2020—2022 йилларда эса 32 миллард сўмлик ишлар бажарилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates