Депутат 110 та хонадон қарздорлигини тўлаб берди

    Ижтимоий ҳаёт 25 май 2020 1632

    Халқимизнинг меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатлари намунаси сифатида «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилди.

    Унинг доирасида тадбиркорлар, йирик корхона, ташкилотлар ва кўнгилли фуқаролар ўз имкониятларидан келиб чиқиб саховат амалларини бажардилар.

    Ана шундай эъзгу ишларга қўл урган депутатларнинг ҳам сафи кенгайиб бормоқда. “Миллий тикланиш” партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик Палатасига сайланган депутат Жаҳонгир Абдурасулов Асака туманидаги 54 та МФЙдаги 110 та кам таъминланган эҳтиёжманд хонадонларнинг коммунал тўловларини тўлаб берди.

    Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармаси, Асака туман бўлими бошлиғи Ш.Хамидовнинг маълумотига кўра, МФЙлари раислари томонидан тақдим этилган рўйхат асосида электр эенергиядан қарзорлиги бўлган кам таъминланган оиланинг ҳар бирига 100 минг сўмдан, жами 11 000 000 сўм миқдоридаги маблағлар депутат томонидан тўлаб берилган.

    “Миллий тикланиш” партияси депутатларидан жуда миннатдорман. Куни кеча туманимиз депутатлари озиқ-овқат, моддий ёрдам ташлаб кетишганди. Бугун эса Олий Мажлис Қонунчилик Палатасидаги депутат қарздорлигимизни тўлаб беришди. Бу сафарги депутатларни танлашда адашмаган эканмиз. Мадад қўлларини узатгани учун Жаҳонгир ўғлимга раҳмат. “Миллий тикланиш” партиясига ташаккур.” - дейди Ниёзботир МФЙ, Фарғона кўчасида истиқомад қилувчи Қизлархоная Олимжонова.

    Топганини қариндош-уруғ, қўни-қўшнилари билан баҳам кўрадиган қўли ва кўнгли очиқ халқимиз саховатли эканлиги билан ҳам ажралиб туради. Бу аънаналар эса халқимизнинг бой маънавий мероси, маданиятини ўзида акс эттиради.

    Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнига айланиб бормоқда.

    Камола Абдувалиева
    “Миллий тикланиш” партияси
    Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates