Дилек Ердуран: “Ўзбекистонда хотин-қизлар масалалари бўйича ташкилотларнинг кўплиги қувонарли”

    Жорий йилнинг 1 март куни давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлашга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказган эди.

    Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факультетида ташкил этилган илмий-амалий семинар ана шу йиғилишда белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

    Ўқув-семинарда Туркиянинг Бурдур Меҳмет Aкиф Эрсой университети профессори Дилек Ердуран ҳам иштирок этгани унинг нуфузини янада оширди, десак хато бўлмайди.

    Семинарда шунингдек, Ўзбекистон хотин-қизлар “Олима” уюшмаси раиси, тарих фанлари доктори, профессор Раҳбар Муртазаева, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти директори, кимё фанлари доктори, академик Сайёра Рашидова, ЎзМУ Хотин-қизлар кенгаши раиси Раъно Рустамова, кўпаб олима аёллар ва талаба ёшлар қатнашди.

    Семинарни Физика факултети профессори, ЎзМУ Олима аёллар ташкилоти раиси Зоҳидова Мавлуда очиб берди. Шундан сўнг профессор Дилек Ердуран Туркиядаги хотин-қизларга доир статистик маълумотлар, таълим соҳасидаги хотин-қизларнинг ўрни хусусида тўхталиб ўтди.

    “Туркияда 204 та университет мавжуд бўлиб, шундан 17 % ида аёл киши ректор лавозимида фаолият юритади. Ўзбекистонда ҳам шуни гувоҳи бўлдимки, бир қанча Хотин-қизлар масалалари бўйича идоралар ва ташкилотлар бор екан, бу жуда қувонарли”, деб таъкидлади профессор Дилек Ердуран.

    Шу ўринда айтиш керакки олийгоҳга яқиндагина Истанбулдаги Ибн Ҳалдун университетининг ўқитувчи ва бошқа ходимларидан иборат делегация ҳам расмий ташриф билан келди.

    Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Маджидов бошчилигидаги вакиллар делегация аъзоларини кутиб олди.

    Муножат Мўминова,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates