баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12059.09 сум
  • 138.65 сум
  • 10231.71 сум

Дилимиз эзгулик ва дуога тўлсин!

Фикр 27 июл 2020 190

Халқимиз, минг шукрлар бўлсинки, яна бир улуғ кунни – Қурбон ҳайитини қарши олмоқда. Синовларга бой кечаётган мазкур йилда бу гал бу қутлуғ байрамни бироз бошқача тарзда нишонлашга мажбурмиз.

Негаки, бутун дунё аҳли саломатлиги ва ҳаётига коронавирус пандемияси жиддий таҳдид солиб турибди. Аммо бу халқимиз қалбидаги байрам шукуҳи, тароватини асло сўндира олмайди, эзгу амалларимизга тўсиқ бўлолмайди.

Шу йилнинг 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди ва унга кўра, 2020 йил 31 июль Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгилаб қўйилди. Ушбу қарор ўзида халқимизнинг хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларини асраб-авайлаш, эзгу ният ва орзу-интилишларини қўллаб-қувватланаётганига яна бир далил, албатта.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйичақўмитага жамоат ҳамдатегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Қурбон ҳайитини карантин талабларига риоя қилган ҳолда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналари мос равишда нишонлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Шу боисдан шу йил 25 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги баёноти эълон қилинди. Ушбу баёнотда таъкидланишича, коронавирус пандемияси сабаб карантин ҳолатида ҳайит намози ўқилмаётгани учун қурбонликни тонг отгандан бошлаб қилиш жоиз. Юртдошларимиз ҳайит куни бомдод намозини ўқиганларидан сўнг, қуёш чиққандан кейин 4 ракат Зуҳо намозини ўқиб, кейин қурбонлик қилсалар, янаям савобли бўлади. Қурбонлик қилиш ҳайитнинг 3-кунига қадар давом этади. Қурбонлик гўшти учга тақсимланиб, бир қисми – яқин қариндошларга, яна бир қисми – камбағал ва муҳтожларга тарқатиш, қолганини – оила аҳлига олиб қолиш мустаҳабдир. Ҳаммасини фақирларга берса ёки оилада кўпчилик бўлса, уйда қолдирса ҳам бўлади.

Ўз навбатида, юртдошларимиздан бу йилги Қурбон ҳайити карантин шароитида нишонланаётгани инобатга олиб, одамлар жамланишига сабаб бўладиган урф-одатларни ташкил этмаслик, уйма-уй юриб, турли хил азахонликлар, маърака-маросимларни ўтказмаслик ва қабристонлар зиёратидан сақланиш сўралди. Хонадонда, оила-аъзолари билан бирга Қуръони карим оятларидан тиловат қилиб, ўтганларимиз руҳи покларига бахшида этиш тавсия этилди. Имом-хатиблар томонидан бугунги пандемия шароитидан келиб чиқиб, Қурбон ҳайити хонадонларимизга қувонч, юртимизга файзу барака кириши, бир-биримизга бўлган меҳр-оқибатимизни янада зиёда бўлишига сабаб экани тўғрисидаги тарғибот ишлари амалга ошириш белгилаб қўйилди.

Азиз ҳамюртлар, сезиб турганингиздек, буларнинг барчаси сизу бизнинг саломатлигимизни асраш, коронавирус инфекциясининг кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадини назарда тутади. Ҳали бу синовли кунлар ортда қолади. Худо хоҳласа, кейинги ҳайит айёмларини яна жамоат бўлиб нишонлаш бахтига муяссар бўламиз. Фақат бунинг учун бугун карантин қоидаларига қатъий риоя этишимиз лозим. Мана шундай қутлуғ кунларда дуоларимиз янада кўпайсин, халқимизни, жонажон Ватанимизни офату кулфатлардан, балою қазолардан Ўзи сақласин!

Барчангизга яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Мусохон АББАСИДДИНОВ,

Наманган шаҳар бош имом-хатиби.

No date selected
August 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
Use cursor keys to navigate calendar dates