Диёрбек Урозбоев 3 йилга дисквалификация қилинди

    Спорт 22 октябр 2021 694

    Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё чемпионати кумуш медали ҳамда кўплаб турнирларда ишончли ғалабаларга эришган спортчи Диёрбек Урозбоевдан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланган.

    Диёрбек Урозбоев Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг “Миллий тест рўйхати”га киритилган бўлиб, режали тарзда допинг-назоратидан ўтиши белгиланган. Жорий йилнинг 6 май куни спортчидан мусобақадан ташқари даврда допинг-синама олинган эди.

    Текширув натижасида спортчи томонидан Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва Ўзбекистон Миллий антидопинг қоидаларининг 2.1-моддасида кўрсатилган антидопинг қоидабузарлиги содир этилган яъни “Meldonium” тақиқланган моддаси истеъмол қилинганлиги аниқланган.

    “Meldonium” тақиқланган моддалар рўйхатининг S4. Гормонлар ва метаболизм модуляторлари синфига мансуб ҳисобланади.

    Натижада Урозбоев 3 йил муддатга дисквалификация қилинди. Дисквалификация 2021 йил 16 августдан 2024 йил 15 августга қадар этиб белгиланди.

    Дзюдочи дисквалификация муддати тугаганга қадар Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва Ўзбекистон Миллий антидопинг қоидаларининг 2.1-моддасида белгилаб қўйилганидек, халқаро ва миллий тоифадаги мусобақаларда иштирок этиши тақиқланади.

    Миллий антидопинг агентлиги

    Матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates