DM: Арктикадаги музлар уч йил ичида бутунлай эриб кетиши мумкин

    Арктика 2027 йил ёзи охиригача бутунлай муздан холи бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Daily Mail газетаси олимларга таяниб хабар берди.

    300 компьютер ҳолатини моделлаштирган Гетеборг ва Боулдердаги Колорадо университетлари тадқиқотчиларининг фикрига кўра, иссиқхона газлари миқдори қанчалик ўзгармасин, “Арктикадаги биринчи музсиз кун” 9 – 20 йил ичида содир бўлиши мумкин. Бироқ, тўққизта ҳолатда, натижалар бу уч йил ичида содир бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда, дея қайд этди олимлар. Бу иқлимнинг сезиларли ўзгаришига олиб келади, бунинг оқибатида, хусусан, Италия жанубида қишки ҳарорат минус 20 даражага тушиши ва Скандинавияда ўрмон ёнғинлари содир бўлиши мумкин, деб хабар беради tass.ru.

    “Кун давомида Шимолий Муз океани одатдагидан кўра кўпроқ иссиқликни ўзига сингдира олади ва бу денгиз музининг қайта шаклланишини қийинлаштиради”, деди тадқиқот ҳаммуаллифи Селин Хёзе мазкур газетага. “[Бу] яна бир кун, кейин яна бир кун ва тўлиқ бир ой денгиз музисиз қолиш эҳтимолини оширади”.

    Ушбу сценарийларни кўриб чиққан олимлар, бир қатор экстремал об-ҳаво ҳодисалари туфайли қисқа вақт ичида 770 000 квадрат миля (1 994 291 квадрат километр) эриши мумкинлигини аниқлашди. Бундай ҳолда, ғайриоддий иссиқ куз денгиз музини заифлаштиради, кейин иссиқ Арктика қиши ва баҳори денгиз музининг кўпроқ шаклланишига тўсқинлик қилади. Агар бу уч йил кетма-кет содир бўладиган бўлса, Арктика 2027 йил ёзи охиригача муздан тўлиқ холи бўлади, дейди тадқиқот муаллифлари.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates