18−20 мартда республиканинг баъзи жойларида шамол 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 18−19 мартда 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.
20 мартда республика ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
20 мартда ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи +10…+15 даража бўлади.