Доллар расмий курси 11 ой ичида илк марта 12 600 сўмдан пастга тушди

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    Унга кўра;

    1 доллар 12 559,26 сўм (-59,37)

    1 евро 14 413,01 сўм (-103,46)

    1 рубль 160,17 сўм (-0,66)

    Маълумот учун, АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан қиймати 20 июндан 59,37 сўмга пасайиб, 12 559,26 сўмни ташкил этди. Бу 2024 йил 1 август кунидан бери қайд этилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.