Долзарб масалалар ва ижобий натижалар

    Фикр 13 октябр 2025 473

    Озарбайжоннинг Габала шаҳрида ўтказилган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида давлатимиз раҳбари туркий дунё бирдамлигини мустаҳкамлаш, жаҳон сиёсати, иқтисодиёти ва гуманитар соҳадаги ролини оширишга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

    Хусусан, хавфсизлик ва сиёсий ҳамкорликни янги босқичга кўтариш мақсадида Самарқандда ТДТ ташқи ишлар вазирлари ва махсус хизматлар раҳбарларининг биринчи қўшма учрашувини ўтказишни таклиф қилди. Шунингдек, Стратегик шериклик, абадий дўстлик ва қардошлик тўғрисидаги шартномани қабул қилиш ҳамда Туркий давлатлар ташкилотини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш таклифини билдирди.

    Туркий халқлар фақат тил, мада­ний-маънавий жиҳатдан эмас, бал­ки савдо-иқтисодий нуқтаи назар­дан ҳам доимий ҳамкорлардир. Бу борада қанча қулайлик, енгиллик яратилса, барча учун шунча яхши. Ривожланиш янада жадаллашади, халқлар фаровонлашади.

    Давлатимиз раҳбарининг Тош­кентда Иқтисодий шериклик бўйича доимий кенгаш ва лойиҳа офисини ташкил этиш, Ўрта йўлак­ни “Хитой — Қирғизистон — Ўзбе­кистон” темир йўли ва Трансафғон йўлаги билан боғлаш, божхона тартиботини рақамлаштириш, тарифларни оптималлаштириш таклифи ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Саноат альянси, “Туркий яшил йўлаклар” ва “Яшил трансфор­мация” консорциумларини яра­тиш, шунингдек, органик қишлоқ хўжалиги бўйича экспертлар гу­руҳи ташкил этиш ҳамда туркий органик маҳсулотлар брендини жаҳон бозорига олиб чиқиш эса бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқади.

    Инновация ва таълим соҳасини янада ривожлантириш мақсадида сунъий интеллект ҳамда креатив иқтисодиёт бўйича “йўл харита­си” қабул қилиниши замонга мос ривожланишга қаратилган саъй-ҳаракатдир. Чунки бугунги та­раққиёт даврида илғор техноло­гия, сунъий интеллект ҳар соҳага жадал кириб келмоқда. Шундай экан, замонавий технологиялар билан ҳамқадам бўлиш ҳар қа­чонгидан зарур. Ўзбекистонда Туркий давлатлар халқаро уни­верситети ташкил этилиши ҳамда Туркий дунё халқаро кўргазмаси ўтказилиши мутахассислар тай­ёрлаш, қўшма тадқиқотлар ўтка­зиш учун айни муддао бўлади. Халқаро олийгоҳ инновациялар майдони сифатида тараққиётга хизмат қилади.

    Экстремизм ва радикал мафкурага қарши курашиш, ёшларнинг экологик саводхонлигини ошириш, 2026 йилда “Низомий Ганжавий ва Алишер Навоий ижоди — туркий дунё маънавий ҳаётида” халқаро конференцияси ҳамда “Туркий илм-фан ва инновациялар кунлари” ўтказилишини барча иштирокчилар қўллаб-қувватлади.

    Саммит давомида ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ва қа­тор устувор йўналишлар бўйича кўп томонлама шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуж­жатлар қабул қилингани савдо, рақамли технологиялар, транспорт-коммуникация, таълим, илм-фан, маданий-гуманитар алмашинув борасидаги алоқаларни янада кен­гайтириб, келажакда ижобий нати­жалар беради.

    Алишер САМАДОВ,

    Тошкент давлат техника

    университети Олмалиқ

    филиали директори

    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates