Дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

    Хавфсизлик 24 сентябр 2020 394

    Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

    “Тошкент” халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро Т.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва унинг юклари ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

    Натижада, ушбу шахс юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган, умумий қиймати 46,5 миллион сўмлик 309 дона дори воситалари билан бирга 13 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

    Шунингдек, яна бир ҳолатда, хорижий мамлакатдан учиб келган фуқаро Ю.Ш.нинг юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

    Текширув давомида, юклар орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ҳамда жисмоний шахслар учун белгиланган божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, умумий қиймати 46 млн. сўмлик 9 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

    Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июлдаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 191–сонли қарорига асосан, жисмоний шахслар томонидан яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситаларини шахсий фойдаланиш учун олиб кириш мумкинлиги белгиланган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates