Дорихона мудири тадбиркорнинг 191,3 миллион сўмини ўзлаштирди

    Дори воситалари сотувидан тушган 191,3 млн сўм нақд пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро З.Э. “Г.Ф.” МЧЖга қарашли дорихона мудири вазифасида ишлаб келиб, ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган дори воситалари сотувидан тушган 191,3 млн сўм нақд пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.