Дорихоналарга дори етказиб берувчи тадбиркор аёл фирибгар бўлиб чиқди

    У ўзини дорихоналарга дори етказиб берувчи тадбиркор сифатида таништириб, агарда унга сармоя киритса, берилган пулларни дори савдосида айлантириб, кўрилган фойдадан вақтида беришини айтади.

    Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи 33 ёшли (аёл) Ш.Г. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 9.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

    Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи 33 ёшли (аёл) У.З. содир этгани аниқланган.

    Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган, (аёл) У.З. билан «Телеграм» мессенжери орқали танишиб, унга ўзини дорихоналарга дори етказиб берувчи тадбиркор экани, агарда унга сармоя киритса, берилган пулларни дори савдосида айлантириб, кўрилган фойдадан вақтида беришини айтиб, алдов йўли билан 9.000.000 миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олгандан сўнг берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, У.З.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.