Дубайда ҳунармандчилик маҳсулотлари сотишга ихтисослашган ўзбек дўкони очилади

    Бизнес 2 октябр 2022 922

    Бирлашган Араб Амирликларида амалий сафар билан бўлиб турган Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев қатор икки томонлама музокаралар ўтказди.

    Хусусан, Ўзбекистон элчихонаси кўмагида «Sheikh Zayed Grand Mosque» мажмуаси раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди. Унда ҳар йил ноябрь ва март ойларида Абу Даби амирлигида бўлиб ўтадиган «Шайх Зоид» фестивалида Ўзбекистон павильонини ташкил этиш ва ўзбек ҳунармандчилиги маҳсулотларини тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

    Шунингдек, Абу-Даби ва Дубай шаҳарларидаги йирик савдо марказларида ўзбек ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконларини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

    «Precise group» компаниялар гуруҳи президенти Л.Хохман билан бўлиб ўтган учрашувда компаниянинг эсдалик совғаларини ишлаб чиқариш имкониятларини Ўзбекистонда йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

    Музокаралар натижасида жорий ойда Дубай халқаро аэропортига туташ ҳудудда, «Precise group» компаниясига тегишли савдо майдонида ўзбек ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконини ташкил этишга тўғрисида келишувга эришилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates