Дубайда қаровсиз қолган вояга етмаган болалар Тошкентга олиб келинди

    Ижтимоий ҳаёт 3 июн 2023 2239

    Уларнинг онаси Дубайдаги ҳибсхонада сақланилаётган бўлган.

    Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонаси шу давлатда истиқомат қилаётган фаол ватандошлар, Амирликдаги "Аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш маркази" хайрия ташкилоти ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида 3 нафар қаровсиз қолган вояга етмаган Ўзбекистон фуқаролари Тошкентга олиб келинди.

    Маълум қилинишича, 2022 йилнинг апрель ойидан буён Дубайдаги ҳибсхонада сақланаётган Ўзбекистон фуқороси Д.С.нинг қаровсиз қолган 3 нафар вояга етмаган фарзанди Бош консулхона иштирокида уй-жой, озиқ-овқат ва бошқа керакли нарсалар билан таъминлаб келинган.

    Ваколатхона томонидан БАА Ташқи ишлар вазирлиги ва махаллий полиция вакиллари билан олиб борилган музокаралар натижасида Д.С. ва унинг 3 нафар фарзанди ўртасида оналикни белгилаш бўйича ДНК текшируви қайд қилиниб, натижада фуқаромиз учала боланинг биологик онаси эканлиги аниқланди.

    Шундан сўнг унинг фарзандларига маҳаллий идоралар томонидан туғилганлик ҳақида гувоҳномалар расмийлаштирилиб, Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси асосида Дубай–Тошкент авиақатнови билан Ўзбекистонга қайтарилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates