Болаларни ит каби акиллатиш орқали «даволамоқчи" бўлган "мутахассис"га жиноят иши қўзғатилди

    Ижтимоий тармоқларда ўзини дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж.нинг видеоси тарқалди. Унда у дудуқланувчи болаларни сўкиш ва қўрқитиш орқали даволашга урингани кўрсатилган.

    Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан 2024 йил якуни ва 2025 йил январь ойида ўрганиш ўтказганини ва жамоатчиликка маълумот берганини эслатиб ўтди. Шунингдек, Д.Ж.нинг иш услубига илмий ва касбий баҳо бериш учун малакали дефектолог ва логопедлардан иборат ишчи гуруҳ хулоса бериб, унинг усули мутлақо илмий асосланмаганини, педагогик талабларга зидлигини ҳамда болалар соғлиғи ва тарбиясига жиддий зарар етказишини тасдиқлаган.

    Шундан сўнг Болалар омбудсмани прокуратура органларига сўров киритган ва Д.Ж.га нисбатан жиноят иши юритуви олиб борилган. Бироқ маълум вақтдан кейин Д.Ж. ўзининг илмий асосланмаган амалиётини яна давом эттираётгани аниқланган. Шу сабабли 2025 йил 2 июнь куни Болалар омбудсмани яна Бош прокуратурага тегишли сўров юборди.

    Хабарда айтилишича, 2025 йил 25 июнь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туман прокуратураси аввал чиқарилган тугатиш қарори бекор қилинган ва иш ҳужжатлари Тергов бўлимига юборилган.

    2025 йил 4 июль куни Д.Ж.нинг бола манфаатларига зид ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қайта қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Болалар омбудсмани мазкур иш бўйича кузатувни давом эттиришини маълум қилди.

    Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates