Дунё Самарқандга умид кўзи билан қарамоқда

    Самарқанд саммитининг биринчи куни воқеалари ҳам ниҳоясига етмоқда. Бугун саммит доирасида жуда тиғиз иш куни бўлди. Лекин тадбир доирасидаги тадбирларни кузатиш халқаро экспертлар, сиёсатшунослар, кенг жамоатчилик вакиллари ва умуман, бутун дунё аҳли учун жуда мароқли бўлаётгани сезилиб турибди.

    Саммитнинг биринчи куни якунида маҳаллий экспертлар мулоҳазалари билан ўртоқлашдик.

    Раъно Турсунова, тарих фанлари доктори:

    – Таъбир жоиз бўлса, бугун дунё Самарқандга умид кўзи билан қарамоқда. Боиси, тарихдан Самарқанд хотиржамлик ва тинч мулоқот тимсоли бўлиб келган.

    Халқлар ўртасидаги ишонч йўқолиб бораётган глобал кун тартибида “Маданиятлар чорраҳаси”, деб аталган шаҳар эшитишга, энг муҳими, ўз суҳбатдошларини тинглашга тайёр бўлган ҳар бир инсонга самимий меҳмондўстлигини намоён этмоқда.

    Бизга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бирлашиш ва биргаликда яшаш учун қўшма режа ишлаб чиқиш зарур. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити дунё халқларида ҳаракатлар уруш томон эмас, тинчлик сари бўлаётганига умид уйғотади.

    Афзал Ортиқов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти:

    Президентимиз ШҲТ саммити олдидан эълон қилинган мақоласида замонавий муаммоларни ечишнинг энг реал ва мақбул йўли – конструктив мулоқот ва кўптомонлама ҳамкорликка ишора қилди.

    Дарҳақиқат, бугун Ер шари одамлари дуч келаётган турли соҳалардаги глобал муаммоларни ўзаро маслаҳатлашмай, бир мамлакат доирасида, фақат ўз манфаати учун тўлиқ ҳал этиб бўлмаслиги ойдинлашиб қолди.

    Бугунги кунда Самарқандда энг кўп янграётган сўз – бирлашиш. Ўз келажагимиз учун бирлашиш.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates