Дунёда Билл Гейтсдан ҳам бой одам бор. Буни унинг ўзи тан олган

    Билл Гейтс дунёдаги энг бой одам бўлган пайтлар кимдир унга савол берибди:

    – Дунёда сиздан ҳам бойроқ инсон борми?

    Ҳа, – деб жавоб беради Билл Гейтс. – Мендан ҳам бойроқ бир инсон бор. У пайтлар мен ҳали машҳур ёки бой эмасдим. Бир куни Нью-Йорк аэропортида газета сотаётган кишини кўрдим. Ундан газета сотиб олмоқчи бўлиб, ҳамёнимни очсам, майда пулим йўқ экан. Кейин газетани сотувчига қайтариб бердим. Унга қараб “Майда пулим қолмабди, газетангизни сотиб ололмайман”, дедим. Шунда сотувчи “Майли, сизга текинга бераман”, деди. Мен ноилож газетани олдим. Орадан 2-3 ой ўтиб тасодифан мен яна ўша аэропортга қўндим ва бу сафар ҳам газета сотиб олиш учун майда пулим йўқ эди. Сотувчи яна қўлимга газета тутди. Мен бу сафар ҳам майда пулим йўқлигини айтиб, газетани рад қилдим. У менга яна “Олаверинг, ўзимнинг ҳисобимдан беряпман. Бу билан мен зарар кўрмайман”, деди. Мен газетани олдим.

    Орадан 19 йил ўтиб мен машҳур бўлиб кетдим, бутун дунё мени таний бошлади. Кейин тўсатдан ўша сотувчи эсимга тушиб қолди. Уни роса изладим ва бир ярим ой деганда топдим. Ундан “Мени танияпсизми?” деб сўрадим.

    – Ҳа, сиз Билл Гейтссиз, – деди у.

    Эсингиздами, бир сафар сиз менга текинга газета бергансиз? – дедим.

    – Эсимда, икки марта берганман, – деди сотувчи.

    – Ўша вақт қилган ёрдамингиз ҳақини тўламоқчиман. Тиланг тилагингизни, мени уни адо этаман, – дедим шошганча.

    Сотувчи менга қараб турди-да, деди:

    – Жаноб, сиз шу билан менинг яхшилигимга тўла жавоб қайтара оламан, деб ўйлайсизми? Бу билан қарзингиз узилиб қолмайди-ку.

    Нега? – ҳайрон бўлдим мен.

    – Мен сизга камбағал сотувчи бўлган пайтим ёрдам берганман, сиз эса бадавлат бўлгачгина ёрдам бермоқчисиз. Дунёдаги энг бой одамга айлангач қиладиган ёрдамингиз менинг ночор пайтда қилган ёрдамимга қандай қилиб тенг бўлади? – деди у.

    Ўша куни газета сотувчиси мендан ҳам бойроқ, мендан ҳам бадавлатроқ эканини англадим. Чунки у одамларга ёрдам бериш учун бойиб кетишни кутмаган. Ҳақиқий бой одам бу – пули кўп одам эмас, балки юраги бой одам ҳисобланади.

    Одамлар шуни тушуниши керак: кимгадир меҳрибонлик қилсангиз, кўринишингиз қандай бўлмасин, сиз дунёдаги энг кўркам инсонга айланасиз.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates