Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи 66 фоизга камайди

    Дунё бўйича 5 миллионга яқин киши СOVID-19 инфекциясини юқтирган. Уларнинг 39 минг нафардан ортиғи касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, жорий йил 30 январдан 26 февралгача бўлган даврда дунё бўйича 5 миллионга яқин киши СOVID-19 инфекциясини юқтирган. Уларнинг 39 минг нафардан ортиғи касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

    Шунга қарамай, статистик таҳлиллар ўтган тўрт ҳафта ичида хасталикка чалиниш кўрсаткичлари ундан аввалги 28 кунга нисбатан 66 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 76 фоизга камайганини тасдиқлайди.

    Умуман, ЖССТ таҳлилларига кўра, пандемия бошланганидан буён Ер юзида 759 миллионга яқин кишига коронавирус ташхиси қўйилиб, беморлардан 685 минг нафардан зиёди вафот этган.

    Экспертлар хулосасига кўра, кейинги икки ойда пандемия чекинмоқда. Аммо хасталикни тўлиқ жиловлаш учун сайёрамиз аҳолисининг катта қисми тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланиши керак.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates