Хабарда айтилишича, айни пайтда коронавирус юқтирганлар сони 20 001 019 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 733 103 нафари эса вирус қурбонига айланган. Пандемиядан энг кўп жабр кўрган давлатлар рўйхатини АҚШ бошқариб бормоқда. Бу мамлакатда 5 079 941 нафар киши вирусдан зарарланган. Кейинги ўринларни Бразилия (3 035 422 нафар ) ва Ҳиндистон (2 215 074 нафар) эгаллаб турибди.