“Дунёнинг энг кекса одами Жоао Мариньо Нетони 113 ёшга тўлгани билан табриклайман. Бугун бразилиялик ушбу муҳим воқеани оиласи томонидан ўзи учун уюштирилган катта зиёфат билан нишонламоқда”, дейилади Гиннеснинг рекордлар китоби сайтида.
Гиннеснинг рекордлар китобига кўра, Нето 1912 йил 5 октябрда Бразилияда туғилган. Унинг олти нафар фарзанди ҳали ҳаёт, рекордчи отахоннинг 22 невараси, 15 нафар эвараси ва 3 нафар чевараси бор, деб хабар берди tass.ru.








