Дунёни гуманитар ҳалокат кутмоқда

    БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури раҳбари Дэвид Бисли ривожланган мамлакатларни ёрдамга ундади

    “Келгуси йилда дунёни гуманитар ҳалокат қутмоқда, – деди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури раҳбари Дэвид Бисли Бош ассамлеядаги йиғилишда. – Бу БМТ ташкил топгандан буён ўтган 75 йилда юз берган энг йирик фожиа бўлади. Ўнлаб мамлакатлар аҳолисини очарчилик кутиб турибди. Биз уларнинг ҳаммасига ёрдам бера олмаймиз. Шунинг учун бой давлатлар кўмаклашиши керак”.

    Унинг сўзларига қараганда, сўнгги йиллардаги қуролли можаролар туфайли очликда кун кечираётган одамлар сони 80 миллион нафардан 135 миллион нафарга етган бўлса, пандемия туфайли оч-наҳор яшаётганлар аллақачон яна бир неча миллион нафарга ошган. БМТ тезлик билан ёрдам бериш чораларини кўрмаса, очлик 30 та мамлакат ҳудудини қамраб олади ва кунига 300 минг нафаргача одам ҳалок бўлиши мумкин.

    Айни пайтда Африкада 100 миллион, Яқин Шарқ ва Осиёда 43 миллион, Лотин Америкасида 18,5 миллион одам оч-наҳор кун кечиряпти.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates