Дунёни ҳайратга солаётган NASA

    Бутун дунёни ҳайратга солган NASAнинг Perseverance ровери Марсга қўниб, тадқиқот ишларини бошлаб юборди.

    Ўтган йилнинг 30 июлида Канаверал бурнидан фазога кўтарилган ракета ровени Қизил сайёрга олиб борди. Бу NASAнинг Қизил сайёрага юборилган бешинчи ровери ҳисобланади. У дунёдаги энг катта ровер бўлиб, оғирлиги 1025 кг, узунлиги 3 метр ва эни 2,7 метрга тенг. Дастур қиймати 3 миллиард доллар экани маълум қилинган.

    “Роскосмос” мазкур миссияни пулни бекорга ҳавога совуриш деб атади. “Perseverance” эса айни пайтда Қизил сайёрада ҳаёт нишоналарини излашни бошлаб, Ерга ноёб сурат ва видеолавҳаларни юборишда давом этмоқда. Куни кеча NASAга юборилган Қизил сайёранинг ўзига хос овози бўлган видеолаҳва барчани ҳайратга солди.

    АҚШ томонининг маълум қилишича, 2030 йилда ерликларнинг Қизил сайёрадаги илк манзиллари пайдо бўлади. Сайёрадаги биринчи миллион нуфузга эга бўлган шаҳар эса 2100 йилда қад ростлайди. 2026-2028 йилларда Марсга қурилиш ишлари учун бортида зарур юклар ва роботлар бўлган “Starship” кемаси учирилади.