Лого Лого-пв-уз

    Дунёнинг энг йирик самолёт ишлаб чиқарувчи компаниялари «Uzbekistan GTL» заводи маҳсулотини танлади

    Саноат 26 сентябр 2022 360

    Дунёнинг энг йирик самолёт ишлаб чиқарувчи компаниялари — Американинг Boeing ва Франциянинг Airbus компаниялари Jet A-1 авиация ёқилғиси учун компонент сифатида «Uzbekistan GTL» заводида ишлаб чиқарилган синтетик GTL авикеросиндан фойдаланиш имкониятини тасдиқлади.

    2022 йил 23 сентябрда Boeing компанияси «Uzbekistan GTL» заводида ишлаб чиқарилган GTL керосинни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилган анъанавий Jet A-1 авиа ёқилғиси билан аралаштириш компоненти сифатида ишлатиш имкониятини расман тасдиқлади.

    25 сентябрда Франциянинг Airbus авиакомпанияси авиация ёқилғиси соҳасидаги техник талабларни тартибга солувчи ASTM7566 халқаро стандартларига асосланиб, худди шундай тасдиқнома юборди.

    Шу билан бирга, 22 сентябрда Швейцариянинг мустақил экспертиза, назорат, синов ва сертификатлаштириш билан шуғулланувчи SGS компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган GTL Jet A-1 ярим синтетик авиаёқилғиси сифати халқаро стандартларга мувофиқлигини тасдиқлади. Бу эса, авиация учун ёқилғи сифатида фойдаланиш имконини беради.

    Лойиҳага кўра, «Uzbekistan GTL» заводида ишлаб чиқарилган GTL керосинидан нефть керосини билан аралаштириб, Jet A-1 ярим синтетик авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш учун компонент сифатида фойдаланилади. Шу билан бирга, GTL заводи мутахассислари GTL керосинини анъанавий ёқилғи билан аралаштирмасдан авиация ёқилғиси сифатида тўғридан-тўғри ишлатиш учун авиация ёқилғиси соҳасида халқаро назорат қилувчи органлардан рухсат олиш устида ишлаяпти.

    Анъанавий нефтдан олинган керосин билан солиштирганда, GTL керосин олтингугурт диоксиди, азот оксиди ва заррачалар миқдори сезиларли даражада паст бўлган ҳолда ёнади. Бу самолёт ёқилғиси ёниши натижасида чиқиндилар миқдорини сезиларли даражада камайтириш, уни экологик тоза ва барқарор қилиш имконини беради, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    «Uzbekistan GTL» заводи йилига 500 минг тоннагача синтетик керосин ишлаб чиқариш имкониятига эга.

    No date selected
    декабр, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates