ДХХ Қувасойда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатини аниқлади

    Маҳаллий хусусий корхона томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз, яширин равишда табиий газга уланиб, 3 та хумдонда 72 та ясама газ ёндиргичлар орқали оҳак ишлаб чиқарилган.

    Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали ва “Ўзбекнефтгазинспекция” Фарғона вилоят бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Қувасой шаҳрининг Ўрмиён қишлоғида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

    Жумладан, маҳаллий хусусий корхона томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз, яширин равишда табиий газга уланиб, 3 та хумдонда 72 та ясама газ ёндиргичлар орқали оҳак ишлаб чиқарилган.

    Мутахассисларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йилнинг июнь ойдан жорий йилнинг март ойига қадар 18 млн. 314 минг м³ табиий газдан қонунга хилоф равишда фойдаланиш натижасида давлат манфаатларига 18 млрд 314 млн сўмлик зарар келтирилган.

    Ҳолат юзасидан ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.