ДХХ ва ИИБ олтин қазиётган 37 нафар шахсни қўлга олди

    "Контехназорат" томонидан Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳудудларидаги объектларда хизмат текширувлари олиб борилди.

    "Контехназорат" томонидан Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳудудларидаги объектларда хизмат текширувлари олиб борилди.

    Шофиркон туманидаги "Қулжуқтов" ва Конимех туманидаги "Товшан" тоғ массивларида жойлашган "Олтин Кон" МЧЖ тасарруфидаги ҳудудларда ўтказилган текширувлар давомида бегона шахслар томонидан ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари аниқланган.

    Аниқланган ҳолатлар юзасидан материаллар ДХХга юборилган ва ДХХ, вилоят ИИБ билан ҳамкорликда тезкор чоралар кўрилди. "Қулжуқтов" массивида ўтказилган тадбир давомида 37 нафар шахс ноқонуний фаолият юритаётган пайтда қўлга олинди.

    Тадбир давомида, 3 та Форд автомашинаси, 8 та перфоратор, 6 та компрессор ва таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган 400 қопга яқин руда ва бошқа қўлбола ясама асбоб-ускуналар ашёвий далиллар сифатида олинди ҳамда ноқонуний фаолият орқали давлат ва жамият манфаатларига жами 20 млрд сўмдан ортиқ етказилган зарар аниқланди.

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates