Эгарда маҳкам Абдураҳмон!

    Спорт 22 январ 2021 1210

    От спорти бўйича Trofeo Emiralia Horse Corporation халқаро турнирда ўн тўрт ёшли самарқандлик Абдураҳмон Абдуллаев кўпчиликни ҳайратга солди.

    Мазкур халқаро турнир Европанинг таниқли от спорти маркази саналган Испаниянинг Оливе шаҳрида бўлиб ўтган.

    Мусобақанинг биринчи кунида 135 сантиметр баландликдаги тўсиқлар оша йўналишда Абдураҳмон икки отда — Тако Диелт ва Куинтерда иштирок этди. Отлар чавандозни уялтирмади. Абдуллаев от спорти билимдонларини ҳайратга солишга муваффақ бўлди. У ҳам кумуш, ҳам бронза медаллари соҳиби бўлди.

    Ютуқлар тасодифан эмаслигини юртдошимиз янада мураккаброқ дистанцияларда ҳам исботлади. 140 сантиметр баландликдаги 15та тўсиқни ҳеч қандай хатоларсиз ошиб ўтди. Фақатгина Норвегиялик Нон Линдага вақт ҳисобига бой берди.

    Абдураҳмон Абдуллаевга кумуш медали топширилди. Ёш чавандоз от спортининг элиталари қаторига кириш учун даъвогарлик қила олади.

    Темур Низаев

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates