Екатеринбург ва Челябинскдаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан учрашувлар ўтказилди

    Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонасида консуллик округига кирувчи ҳудудларда меҳнат қилаётган, таҳсил олаётган ҳамда ахлоқ тузатиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган ҳамюртларимиз билан учрашувлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади.

    Учрашувлардан асосий мақсад хориждаги ватандошларимизни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ҳамда Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлардан воқиф этиш ва тегишли мавзуларда профилактик суҳбатлар ўтказишдан иборат.

    Яқинда Екатеринбург шаҳридаги “SAI GON” номли кафеда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган 50 нафар ва Челябинск шаҳридаги “Агрокомплекс-Август” МЧЖдаги 40 нафар фуқароларимиз билан учрашувлар уюштирилди.

    Уларда фуқароларимизни қизиқтираётган саволлар, уларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.

    Тадбир давомида қатнашчиларга Ўзбекистонда мамлакатимиз раҳбарияти томонидан меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ва яратилаётган шарт-шароитлар, хориждан Ватанга қайтган ҳамюртларимизни иш билан таъминлаш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

    Шундан сўнг фуқаролар билан экстремистик ва террористик ташкилотлар таъсирига тушиб қолмаслик ҳамда бошқа жиноятларга қўл урмаслик борасида профилактик суҳбат ўтказилди.

    Учрашувлар чоғида мамлакатимизда олиб борилаётган конституциявий ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам атрофлича фикр юритилди.

    Ватандошларимиз консуллик ва ташқи меҳнат миграцияси билан боғлиқ саволларига батафсил жавоблар олишди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates