Экология ва биохилма-хилликни сақлаш Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишидир

    Яшил сайёра 18 ноябр 2022 1334

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» Вазирлар учрашувидаги нутқида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигига эътибор қаратди.

    Мамлакатимизда экология ва биохилма-хилликни сақлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, жумладан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси, 2030 йилгача бўлган даврда «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси, 2030 йилгача қайта тикланадиган ва водород энергетикасини ривожлантириш дастурлари доирасидаги чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотлар ҳавола этилди.

    Тадбир иштирокчиларининг эътибори Орол денгизининг қуриши оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилаётган саъй-ҳаракатларга ҳам қаратилди. Экологик фалокат оқибатларини бартараф этиш ва Марказий Осиёда иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни талаб этади. Шу маънода, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқининг Оролбўйи минтақаси учун БМТнинг инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик траст фонди фаолиятига қўшган ҳиссасини қайд этди.

    В.Норов Европа иттифоқини жорий йил июль ойида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида қабул қилинган «Марказий Осиё учун яшил кун тартиби» дастурини амалга оширишда фаол иштирок этишга чорлади. Хусусан, экоинновациялар, энергия тежамкор ва ресурсларни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, Европанинг Smart-AKIS тармоғи ёрдамида «ақлли» қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбалари салоҳиятини ошириш ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида қайд этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    Делегациялар БМТ Бош Ассамблеясининг «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисида» махсус резолюцияси ижроси доирасида келаси йили Нукус шаҳрида БМТ билан биргаликда ўтказиладиган биринчи Оролбўйи халқаро форумига таклиф қилиндилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates