Лого Лого-пв-уз

    Экология вазирлиги аҳолини "Автомобилсиз кун"га бефарқ бўлмасликка чақирди

    Бугун, 22 сентябрь куни Ўзбекистонда “Автомобилсиз кун” сифатида нишонланади.

    Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.

    "Автомобилсиз кун"ни ўтказишдан асосий мақсад автомобиллардан чиқаётган турли заҳарли газлар орқали атмосферанинг заҳарланишини камайтиришга ҳисса қўшиш, қолаверса, пиёда юриш ва велосипедда сайр қилишни кенг тарғиб этишдан иборат бўлиб, ўз навбатида, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштиришга хизмат қилади.

    "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги барчани "Автомобилсиз кун"га бефарқ бўлмасликка, шахсий автомобиллар ўрнига жамоат транспорти, метро, велосипед каби атмосферага камроқ зарар етказадиган транспорт воситаларидан фойдаланишга чақиради", дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates