Экспертизада 85 номдаги маҳсулот норматив-техник ҳужжат талабларига номувофиқлиги аниқланган

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги вакиллари томонидан инсон ҳаёти, саломатлиги, мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни аниқлаш мақсадида товарлар ва хизматларнинг назорат хариди амалга оширилди.

    Тадбирлар давомида 369 номдаги (ун, қолипли нон, шакар, идишдаги ичимлик суви, қуюлтирилган сут, колбаса маҳсулоти, сариёғ, гўштли консерва, пишлоқ, ёғ-мой маҳсулотлари, цемент, кўмир, арматура, пахта ёғи, томатли кетчуп, лед лампалар, электро кабеллар ва бошқ.) маҳсулотлар бўйича ўтказилган экспертизада 85 номдаги маҳсулот норматив-техник ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги аниқланган.

    Агентлик томонидан тақдим этилган лаборатория натижалари асосида сертификатловчи ваколатли органлар томонидан номувофиқ деб топилган маҳсулотларни сертификатларини бекор қилиш, қайта расмийлаштириш ва тегишли тартибда маъмурий чоралар кўриш бўйича ишлар амалга оширилиб, ишлаб чиқаришдаги муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилган.

    Бозорларнинг фаолияти, белгиланган савдо қоидаларининг бажарилиши, фойдаланишдаги мавжуд тарозиларнинг сертификатлари мавжудлиги юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганишлар ташкил этилди.

    Республика миқёсидаги 192 та деҳқон бозорларида 34 та ҳолатда қонунчилик талаблари бузилиши аломатлари билан ҳудудий тузилмалар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сон низом талаблари асосида иш қўзғатилиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилган.

    Натижада истеъмолчилар томонидан маҳсулотларни деҳқон бозорларида харид қилиш маҳсулот оғирлиги бўйича келиб чиқиши мумкин бўлган муаммолар бартараф этилди. Бу ҳақида АОКАда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида хабар берилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates