Эл сайлаган инсон бу

    Маданият 26 октябр 2021 1544

    ...

    Бир марта берилар инсонга ҳаёт,
    Унга берилгандир танлаш имкони!
    Кечаги танловга айтаман баёт,
    Худо адаштирмас Ўзбекистонни!

    Ер юзида яшар лиммо-лим одам,
    Бир-бирин ёмонлаб, отганлар қанча.
    Ер талаш, сув талаш, бойлик дамо-дам,
    Бирини оқ, бирин қора деганча.

    Оврупо, Африка барида ғурур,
    Озод юриб сўрар озодлик яна.
    Озодлик ҳайкали, озодлигим кўр,
    Ўзбекистонимда яна тантана!

    Озодлик истаган аждодларимиз,
    Биз шундай замонда яшаётибмиз.
    Биз буюк даҳолар авлодларимиз,
    Ватанда хурраммиз, бахтга ботибмиз.

    Бахт шу-да, уйингда уйғонсанг саҳар,
    Зурёдларинг ётса тўшакларингда.
    Райҳонга бурканар ҳовли ҳар баҳор,
    Чақалоқ йиғласа қучоқларингда.

    Юртимда ловуллаб турар олтин куз,
    Экканини йиғиб олар фасл бу.
    Дунёда тантана қилар битта сўз,
    Эл сайлаган инсон - ўғлон асл бу.

    Овозим борича овоз бераман,
    Милёнлар ичида бўлсам ҳам зарра.
    Созанда қўлига бир соз бераман,
    Номини айтинг деб милёнлаб карра.

    Бугун қуёш кулган, эл кулган маҳал,
    Бахтга очиб қўйинг дарвозаларни.
    Ўзбеклар тарқатиб меҳмонга маҳтал,
    Жаноб Мирзиёев! деган овозаларни.

    Дилбар ҲАЙДАРОВА,
    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates