«Эл-юрт умиди» жамғармаси Онлайн платформани ишга туширди

    Рақамлаштириш 30 июн 2020 1741

    Жорий йилнинг 25 июндан бошлаб «Эл-юрт умиди» жамғармаси ўз сайтида Хорижда истиқомат қилаётган ватандош олимлар, тажрибали экспертлар ва тадқиқотчилар билан Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари, илмий марказлари ва халқаро илмий-амалий ҳамкорликка эҳтиёжи бўлган бошқа ташкилотлар учун Онлайн платформани ишга туширди.

    Бугунги кунда илғор хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган ватандош олимлар, тажрибали экспертлар ва тадқиқотчилар мазкур Онлайн платформада рўйхатдан ўтишни бошлади.

    Асосий мақсад — хориждаги профессионал ватандош олим, эксперт ва тадқиқотчилар тўғрисида очиқ фойдаланишга мўлжалланган маълумотлар базасини шакллантириш, республикадаги олий таълим муассасалари, илмий марказлар ва бошқа компаниялар ўртасида виртуал мулоқот майдонини яратиш, шунингдек, манфаатдор ва мутасадди шахслар ҳамда ташкилотларга мулоқот имкониятини тақдим этишдир.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates